-
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев давлат ташрифи билан Тожикистонга келди. Икки томонлама музокараларда давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро савдо алоқасини 2 млрд долларга етказиш масалалари муҳокама қилинди. “Иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор ўсиш ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади”, — деди Тоқаев ташриф давомида.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 321 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги операцияси пировардида Украинанинг мағлубиятини тезлаштириши ва Россия фойдасига тинчлик музокараларига олиб келиши мумкин, деб ёзади Германиянинг Die Wеlt газетаси. Нашр Украинанинг Россияга ҳужуми катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигининг тўртта сабабини келтирди.
-
Исроилга энергия ташувчиларини етказиб бераётган компания ва давлатлар Ғазодаги ҳарбий жиноятларга шерик сифатида айбланиши мумкин. Улар орасида Қозоғистон, Озарбайжон, Албания ва бошқа мамлакатлар бор.
-
Россия украин қўпорувчилик-разведка гуруҳи Брянск вилоятининг Климовский тумани ҳудудига бостириб кирмоқчи бўлганини маълум қилди. Иддаога кўра, ушбу уриниш Россия ФСБ ва Қуролли Кучлари томонидан бартараф этилган.
-
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон дипломатик миссияси раҳбари Муҳаммад Ур Раҳмон Раҳмонийни ишончли вакил сифатида аккредитациядан ўтказди. Бундан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат экани маълум қилинди.
-
АҚШнинг Сурияда нима иши бор? 24 та ҳарбий база, ўн минглаб харбийлар фақат Суриянинг нефть ва газига эга чиқиш учунми? Эҳтимол, минтақадаги вазиятни беқарорлаштириш, Исроилни Эрон ҳужумларидан ҳимоялаш, Россия ва Хитой таъсирини камайтириш ҳам стратегик мақсадларидандир? Халқаро муносабатлар бўйича эксперт Муҳаммад Нодир ал-Умарининг мақоласи шу ҳақда.
-
Чикагодаги United Center спорт мажмуасида бўлиб ўтган Демократлар партияси қурултойида ислом динига эътиқод қилувчи делегат ва меҳмонлар учун намозхона ташки этилди. Ушбу қурултойда Камала Харрис бўлажак президентлик сайловларида Демократлар партиясидан номзод сифатида расман тасдиқланди.
-
Хитой 5 та ҳудудида 11 та янги ядро реактори қуришни маъқуллади. Янги реакторларни қуриш тахминан 30,85 миллиард долларга тушади. Ҳозирда мамлакатда 55 та ядро реактори мавжуд бўлиб, яна 36 таси лойиҳалаштирмлқда ёки қурилмоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 320 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.