22.08.2024 13:38

Бомбаланаётган Ғазо: 321-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 321 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига, Хон Юнис ва Байт Лаҳияга ҳужум қилди. 24 соат ичида 43 киши шаҳид бўлди, уларнинг аксарияти болалар.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Халил, Тулкарм ва Қалкилёга бостириб кирди. Тулкармда қаршилик жангчилари босқинчиларнинг машинасини портлатиб юборишди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Хон-Юнисдаги ишғолчилар, Тел ал-Ҳава ҳудудидаги техникалар бўлган туннелни портлатиб юборди.

▪️Бир кунда Ҳизбуллоҳ Исроилга 180 та ракета учирди. 

▪️Яман қирғоқларида Греция нефт танкери ҳужумга учради. Кема ёнмоқда.

▪️Босқинчилар Ливаннинг 10 та ҳудудига ҳужум қилди.

▪️Американинг USS Abraam Lincoln самолёт ташувчи кемаси Яқин Шарққа келди. Авианосец F35C F/A-18 Block III самолётлари билан таъминланган.

▪️Босқинчилар Ғазодаги қўшинларини шимолга ўтказмоқда.

 ▪️Нацистлар одамларни Дайр ал-Балаҳ ва Хон Юнис ҳудудларидан кўчириш учун янги буйруқ чиқарди. Аммо бошқа борадиган жой йўқ. Босқинчилар барча ҳудудларни бомбардимон қилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.