Хитой мамлакатнинг 5 та турли минтақасида 11 та янги ядро реакторини қуришга рухсат берди.

Мамлакат ҳукумати ҳисобланган Давлат кенгаши душанба кунги йиғилишида шимолда Шандонг, шарқда Цянсу ва Цицян, жанубда Гуандун ва Гуанси-Чжуан автоном туманида янги ядро реакторларини қуришга қарор қилди, деб хабар беради миллий матбуот.

11 та янги реакторнинг қурилиши учун тахминан 220 миллиард юанга (30,85 миллиард доллар) сарфланиши тахмин қилинмоқда.

Хитойнинг China General Nuclear Power Corporation (CNGP) давлат корпорацияси 6 та, China National Nuclear Power Corporation (CNNC) - 3 та ва State Power Investment Corporation (SPIC) - 2 та реактор қурилишини зиммасига олади.

Хитой 2022 ва 2023 йилларда 10 та янги реактор қурилишини маъқуллаган эди.

Ҳозирда 55 та ядро реакторига эга бўлган мамлакат АҚШ ва Франциядан кейин энг кўп реакторга эга учинчи давлат ҳисобланади.

Хитой 2030 йилга бориб лойиҳалаштирилаётган ва қурилаётган 36 та реакторни ҳисобга олганда, атом энергетикаси қуввати бўйича жаҳон етакчисига айланишни мақсад қилган.

Мавзуга алоқадор