22.08.2024 10:07

Қозоғистон геноцидга ёрдам берганликда айбланиши мумкин

Исроилга энергия етказиб берувчи давлатлар ва компаниялар Ғазодаги уруш жиноятларига шерик бўлиши мумкин, деб ёзади Arab News. 

Oil Change International ташкилоти экспертлари ўзларининг "Баррел соясида: Исроилга ёқилғи етказиб берувчи мамлакатлар ва компанияларга нистабан янгича қараш" ҳисоботида шундай хулосага келишди. 

Ҳисобот муаллифлари Халқаро суднинг Исроилнинг геноцид жиноятига алоқадор бўлиши мумкинлиги, Фаластин ерларининг ишғол этилиши эса халқаро ҳуқуқ бўйича ноқонуний эканлиги таъкидланган қарорларини келтириб ўтган.  

Тадқиқотда айтилишича, Ғазо секторида уруш бошланганидан буён нефть ва нефть маҳсулотлари ортилган 65 та танкер Исроилга кириб келган, улардан 35 таси 2024 йил 26 январида Халқаро суд Исроилнинг геноцидга алоқадорлигини эҳтимолий деб эълон қилганидан кейин юборилган. 

Исроилга экспорт қилинадиган углеводородларнинг 66 фоиздан ортиғи 6 та компания – Chevron, BP, ExxonMobil, Shell, Eni ва TotalEnergies ҳиссасига тўғри келади.  

Ҳисобот муаллифлари Тел-Авивни энергия билан таъминловчи давлатлар қаторида Қозоғистон, Бразилия, Озарбайжон, Албания ва Европа Иттифоқи мамлакатларини тилга олишган.  

Таҳлилчилар, шунингдек, Исроил кўмир истеъмолининг ярмидан кўпроғини етказиб турган Колумбия унга ушбу ёқилғини етказиб беришни тўхтатиш қарорини ҳам қайд этдилар.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.