АҚШ 7 октябрдан бери Исроилга 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроқ етказиб берди
Ғазода уруш бошланган 2023 йил 7 октябридан буён АҚШ Исроилга ҳаво ва денгиз орқали 50 минг тоннадан ортиқ қурол-яроғ етказиб берди.
Исроил Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 500 та парвоз
ва 107 та денгиз жўнатмалари орқали 50 минг тоннадан ортиқ ҳарбий техника ва
техника етказиб берилган.
Қабул қилинган техникалар орасида зирҳли техника,
ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя воситалари ва тиббий жиҳозлар мавжуд.
2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАСнинг қуролли қаноти Иззад-Дин ал-Қассам бригадалари
Исроилга кенг миқёсли
ҳужум уюштирди ва буни “фаластинликлар ва муқаддас жойларга, хусусан, Ал-Ақсо масжидига қарши давом
этаётган қонунбузарликларга жавоб” деб баҳолади.
Исроил 7 октябрдаги ҳужумларда 1200 исроиллик ҳалок
бўлганини ва 5132 киши яраланганини эълон қилди.
2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида 40 435 нафар
фаластинлик, жумладан 10 980 нафар аёл ва 16 589 нафар бола Исроил тажовузи
қурбонига айланди, яна 93 534 киши жароҳат олди.