Арбаин маросимини нишонлаб қайтаётган покистонлик зиёратчиларнинг учта автобуси ҳалокатга учради: ўнлаб қурбонлар бор
Ироқдаги Арбаин хотирлаш маросимидан қайтаётган покистонлик шиаларнинг яна бир автобуси Эрон ҳудудида ҳалокатга учради. Ҳодисада камида уч киши ҳаётдан кўз юмди, 48 киши жароҳатланди. Бу бир кун ичида покистонлик шиа зиёратчиларни олиб кетаётиб ЙТҲга учраган учинчи автобусдир.
Эроннинг ИРНА
расмий хабар агентлиги якшанба куни кечки пайт Форс вилоятининг Найриз шаҳри ва
Кирмон вилоятидаги Сиржон ўртасидаги асосий йўлда автобус юк машинаси билан
тўқнашиб кетгани, натижада “48 киши жароҳатланган ва уч киши ҳалок бўлган”ини
маълум қилди.
Автобусда қанча одам бўлганига аниқлик киритилмаган.
Форс
йўл полицияси ходими полковник Абдол Ҳошем Деҳғонийнинг айтишича, автоҳалокатга
тормознинг “техник носозлиги” ва ҳайдовчининг “автомобилни бошқара олмагани” сабаб бўлган.
Якшанба куни яна иккита автобус ҳалокатида камида 35 киши вафот этди, ўнлаб одамлар яраланди, дейди расмийлар.
Биринчиси, Ироқдан Эрон орқали қайтаётган шиа зиёратчиларни
олиб кетаётган автобуснинг Покистон жануби-ғарбида шосседан жарликка қулаши
оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган ва 32 киши жароҳатланган, дея хабар
беради полиция ва расмийлар.
Бир неча соат ўтиб, шарқий Панжоб вилоятидаги Кахута
туманида автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, дея хабар
беради полиция ва расмийлар.
Маҳаллий полиция бошлиғи Кази Собирнинг сўзларига кўра,
биринчи ҳодиса Макран қирғоқ шоссесида ҳайдовчи автобуснинг тормози ишламай
қолиши оқибатида автобус бошқарувини йўқотиб қўйганидан кейин содир бўлди, деди
маҳаллий полиция бошлиғи Кази Собир.
Аввалроқ Арбаин маросимини нишонлаш учун Ироққа кетаётган покистонлик зиёратчилар автобуси қўшни Эронда ҳалокатга учраган эди. Ҳодисада 35 киши ҳалок бўлди, камида 15 йўловчи жароҳатланди.
Қурбонларнинг жасадлари шанба куни Покистон ҳарбий
самолётида уйларига етказилган ва жанубий Синд вилоятида дафн этилган.
Собирнинг айтишича, якшанба куни жарликка қулаган автобус
Покистон шарқидаги Панжоб вилоятига кетаётган эди.
Покистон президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шеҳбаз Шариф алоҳида
баёнотларда ҳалокатдан чуқур қайғуларини изҳор қилишди. Улар расмийлардан
жабрланган зиёратчиларга энг яхши тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашни
сўрашган.
Минглаб шиалар Муҳаммад алайҳиссаломнинг суюкли набиралари Ҳусайн розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг 40
кунлик мотам тугашини нишонлаш учун Арбаин кунини нишонлаш учун Ироқнинг Карбало шаҳрига боришади.