14.09.2024 15:32
Биринчи "Фарғоний" сунъий йўлдоши учишга тайёр
Fergani Uzay бош директори Салжуқ Байроқдор компаниянинг биринчи сунъий йўлдоши бу йил учирилишини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, компания кейинги авлод глобал жойлашувни аниқлаш тизими (GPS) таркибидан ўрин олувчи паст орбитали сунъий йўлдош туркумини ишлаб чиқмоқда.
Ширкатнинг асосий мақсади 2030 йилгача коинотга 120 та сунъий йўлдош юборишдан иборат. Айни пайтда иккита сунъий йўлдош устида иш олиб борилмоқда. Компания орбитал транспорт воситаларини яратиш устида ҳам ишламоқда.
Компания 2022 йилда ташкил этилган бўлиб, ўзбекистонлик астроном олим Фарғоний номи билан аталган.