Бомбаланаётган Ғазо: 344-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 344 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис,
Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 19 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан буён 41137
киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар Наблус, Тулкарм ва Женинга бостириб кирди. Қаршилик мергани бир
исроиллик аскарни отди.
▪️Ал-Қудс
бригадалари: Нитсарим ўқида сионистлар назорат штабига ҳужум қилдик.
▪️Ҳизбуллоҳ
Амиаддаги ҳарбий базага ҳужум қилди. Исроил шимолига 50 дан ортиқ ракета учирилди.
Айрим ҳудудларда ёнғинлар содир бўлди.
▪️The
Intercept: Вашингтон Исроил жанубида ёқилғи қуювчи самолётларини жойлаштириш
учун иншоотлар қуриш устида ишламоқда.
▪️Иорданияда
уч исроилликни отиб ўлдирган шаҳид Маҳер Ал-Жазийнинг жасадини Исроилдан
қайтариш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
▪️ЮНРВА:
Ғарбий Соҳилда исроиллик мерган бизнинг ходимимизни отиб ўлдирди. Бу сўнгги 10
йил ичида ушбу ҳудуддаги биринчи ўлим.
▪️Чили
Жанубий Африканинг Ғазодаги геноцидда айблаб Исроилга қарши очган даъвосига
қўшилиш учун ариза берди.