13.09.2024 16:10

Швеция муҳожирларга кетишлари учун 34 минг долларгача тўламоқчи

Швеция урушлардан чарчаган ва таъқибга учраганлар учун бошпана бўлган мамлакатни тарк этган муҳожирлар учун тўловларни 34 минг долларгача оширишни режалаштирмоқда, дея маълум қиди ўнг қанот ҳукумат пайшанба куни.

Қайд этилишича, 2026 йилдан бошлаб ўз ватанига ихтиёрий равишда қайтган муҳожирлар 350 минг швед кронаси (34 минг доллар) олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳозирда ватанига ихтиёрий равишда қайтмоқчи бўлган муҳожирларга катталар учун 10 минг, болалар учун 5 минг, бутун оила учун эса 40 минг кроналик тўлов чегараси мавжуд.

"Грант 1984 йилдан бери мавжуд, аммо у унчалик машҳур эмас, миқдори кам ва оз одам фойдаланади", деди Швеция демократларидан Людвиг Асплинг журналистларга.

Маълум қилинишича, ўтган йили фақат бир киши таклифни қабул қилган. Асплинг эса грант ҳақида кўпроқ одамлар билса ва миқдори оширилса, кўпроқ одамлар пулни олиб кетишлари мумкинлигини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу пулларни олиш учун узоқ муддат ишсиз юрган ёки даромадлари паст бўлган бир неча юз минг муҳожирларга мурожаат қилиши мумкин.

Бошқа Европа давлатлари ҳам муҳожирларнинг ватанга қайтиши учун грантлар таклиф қилмоқда. Жумладан, Дания киши бошига 15 минг доллардан кўпроқ тўлайди, Норвегияда тахминан 1400 доллар, Францияда 2800 доллар ва Германияда 2000 доллар.

Швециядаги муҳожирларнинг аксарияти собиқ Югославия, Сурия, Афғонистон, Сомали, Эрон ва Ироқ каби можаролар ҳукм сураётган мамлакатлардан.

Европада миграция инқирози авжида бўлган 2015 йилнинг ўзида Швеция 160 минг бошпана изловчини қабул қилди, бу Европа Иттифоқидаги аҳоли жон бошига энг юқори кўрсаткичдир.

Ҳукумат, шунингдек, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган, жиноий гуруҳларга алоқадор ёки Швеция қадриятларига таҳдид солувчи чиқишлар қилган муҳожирларни чиқариб юборишни осонлаштиришни режалаштирмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.