13.09.2024 13:11

Суданда вабо қурбонлари сони 252 нафарга етди

Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда вабо эпидемиясидан ҳалок бўлганлар сони 252 нафарга етди. Айни пайтда касаллик саккизта вилоятида тарқалган. Ушбу ҳудудларда аниқланган вабо билан касалланганларнинг умумий сони 7296 нафарга етди.

Аввалроқ, 12 август куни Судан ҳукумати вабо эпидемияси авж олгани ҳақида хабар берган эди.

Вабо - заҳарланган озиқ-овқат ёки сувдаги Vibrio cholerae бактерияси келтириб чиқарадиган ўткир диарея инфекцияси. Агар даволанмаса, бир неча соат ичида ўлимга олиб келиши мумкин.

Вабо эпидемиясига қарши курашиш учун сув таъминоти ҳамда асосий санитария-гигиена талабларига риоя қилиш талаб этилади. Бироқ Суданда давом этаётган фуқаролар уруши, соғлиқни сақлаш тизимидаги инқироз, қолавераса, июнь ойидан буён давом этаётган ёғингарчиликлар ва сув тошқинлари ушбу эпидемияга қарши курашни сусайтирмоқда. Эпидемия эса шусиз ҳам очлик ва уйсизликдан азият чекаётган миллионлаб суданлик мусулмонлар ҳаётини янада қийинлаштирмоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.