21.12.2024 12:44
Магдебургдаги теракт ортида ким турибди?
Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество бозори иштирокчиларига қарши рейдни Саудия Арабистонидан келган 50 ёшли психиатр ва қочқин Толиб ал-Абдулмуҳсин уюштиргани аниқланди. Маълумотга кўра, у 2006 йилда Германияга кўчиб ўтган.
Ижтимоий тармоқлардаги постлар унинг исломофоб ва Буюк Исроил ғояси ва ўта ўнгчи AfD партиясини қўллаб-қувватловчи фанатик сионист эканлигидан далолат беради. Бундан ташқари, у Германия ҳукуматини Исломга қарши етарлича курашмаётганликда айблаган.
2019 йилда FAZ газетасига берган интервьюсида у атеист эканлигини айтган ва ўзини “Исломнинг тарихдаги энг шафқатсиз рақиби” деб атаган эди.
Унинг айрим постларида: "Ишонинг, юз фоиз қасос яқинда келади, бу менинг ҳаётим эвазига бўладими ёки йўқми, Германия катта нархни тўлайди", дейилган.
"Агар Германия урушни хоҳласа, улар хоҳлаган нарсаларига эришадилар, агар улар бизни ўлдирмоқчи бўлса, биз уларни ўлдирамиз, ғурур билан ўламиз ёки қамоққа тушамиз".
Саудия Арабистони уни терроризм ва одам савдоси, хусусан, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатларидан қизларни Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтказишни ташкил этишда айблаб, қидирувга берган.
Айбловларга қарамай, Германия унга сиёсий бошпана берди ва Саудия Арабистонига экстрадиция қилишдан бош тортди.