19.12.2024 13:18
Бомбаланаётган Ғазо: 440-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида босқинчилар 4 марта қирғин қилишди, 43 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45 097 киши шаҳид бўлди.
▪️Босқинчи самолётлар Жабалиядаги Ан-Нажжар оиласининг уйига зарба берди. 10 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо шимолида, кўчириш пайтида босқинчилар Ал-Жазира журналисти Моаз Ал-Каҳлотни ҳибсга олишди. Унинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида 5 нафар босқинчини йўқ қилди ва бронетранспортёрни портлатиб юборди. Байт Лаҳия шаҳрида қаршилик жангчиси Мерква танки ёнида бир аскарни йўқ қилди, қуролини олди ва танкга иккита қўл гранатасини ташлади.
▪️Ғарбий Соҳилда Тулкарм қаршилик жангчилари ишғол машинасига ҳужум қилишди. Босқинчилар орасида йўқотишлар бор.
▪️Исроил ҳарбийлари маҳаллий ОАВга берган интервьюсида: Ницарим ўқида "мурдалар чизиғи" деб номланган чизиқ бор. Фаластинликларни ўқда отиб ташлаганимиздан сўнг, биз итлар овқатланиш учун жасадларни қолдирамиз.
▪️ҲАМАС: Биз БМТ томонидан Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тасдиқловчи резолюция қабул қилинишини олқишлаймиз.
▪️БМТ: Исроил 70 кундан ортиқ вақтдан бери Исроил қамалида бўлган Байт Ханун, Байт-Лахия ва Жабалия шаҳарларида очарчиликка ёрдам бериш талабларини яна рад этди.
▪️Бу кеча Ҳусийлар Тел-Авивга ракета отишди. Бутун ишғол ҳудудида сиреналар янгради. Бу вақтда Исроил тутувчи ракетаси Тел-Авивдаги мактабни адашиб бомбардимон қилган.
▪️Исроил Яман пойтахти Санадаги иккита марказий электр станцияси ва Ходейда портига йирик ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ҳужумларда 9 киши ҳалок бўлди.
▪️Human Rights Watch: Исроилнинг Ғазодаги Фаластин аҳолисини сувдан атайлаб маҳрум қилиши геноцид актидир.
▪️Дунё бўйлаб 1078 нафар математик ўз ҳамкасбларини Ғазодаги геноцид ва Фаластиннинг ноқонуний мустамлака қилинишини қораламайдиган Исроил муассасалари билан барча илмий ҳамкорликни тўхтатишга чақирган очиқ хатни имзолади.