20.12.2024 06:35
563
Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, президентлар Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари ўртасида терроризмга қарши курашда яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.
Мирзиёев, шунингдек, Россия Қуролли кучлари кимёвий мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кирилловнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Мирзиёев генерал Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган терактни кескин қоралади, дея хабар бермоқда Кремл.
ТАСС маълумотларига кўра, айни пайтда ФСБ ва Ўзбекистон махсус хизматлари генерал Кирилловнинг ўлдирилишидаги шерикларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.
Ўзбекистон махсус хизматлари терговга ҳар томонлама ёрдам бермоқда.