19.12.2024 15:50

Путин генерал Кирилловнинг ўлдирилишига изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин генерал Игор Кирилловнинг ўлдирилишини Украина томонидан уюштирилган теракт деб атади. Бу ҳақда у "Йил якунлари"ни сарҳисоб қилиш бўйича NBC га берган интервьюсида таъкидлади.

Президентнинг сўзларига кўра, бу Киев режими содир этган биринчи теракт эмас. У тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳужумлар ва Россия ҳудудидаги бошқа жиноятларни мисол сифатида келтирди. Шунингдек, Путин Ғарб журналистларининг бундай ҳаракатларни қораламаётганини танқид қилди.

Владимир Путин америкалик журналистга Кирилловнинг ўлдирилишини "суиқасд" деб атагани учун миннатдорчилик билдирди. Унинг фикрича, бу воқеа нафақат қотиллик, балки кўпчиликнинг ҳаёти учун хавфли бўлган терактдир.

Теракт 17 декабрь куни содир бўлган. Генерал Кирилловнинг уйи яқинида электр скутерига ўрнатилган портловчи мослама масофадан туриб фаоллаштирилган. Генерал ва унинг ёрдамчиси ҳалок бўлган.

Портлашни амалга оширганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. У сўроқ давомида Украина махсус хизматлари томонидан ишга олинганини тан олган.

Владимир Путин генерал Кирилловнинг ўлими учун жавобгарликни Украина режимига юклади ва буни террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади. Шу билан бирга, у Ғарб оммавий ахборот воситаларининг бу каби воқеаларни қоралашда сукут сақлаганини танқид қилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.