Туркия Исроилга қарши геноцид ишига қўшилишга қарор қилди
Туркия Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб Халқаро судга киритган даъвосига қўшилишга қарор қилди. "Биз танлов қаршисида турибмиз. Ёки қонун ва инсонийликни ҳимоя қиламиз ёки барчамиз Исроил зулмининг бадалини тўлаймиз", - деди Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан.
Давомини ўқиш...02.05.2024 10:30KFC бойкот сабабли 108 та филиалини ёпди
Американинг KFC тамаддихоналар тармоғи Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига жавобан бошланган бойкот ортидан Малайзиядаги 108 та филиалини вақтинча ёпди. Аввалроқ KFC реклама кампаниясида "Кечирасиз, бу ерда чодирлар йўқ, бармоғингизни ялайдиган яхши товуқлар бор" деган мазмундаги жумлани ишлатган эди. Бу сўзлар чодирларда яшаётган миллионлаб ғазодикларнинг устидан кулиш сифатида қабул қилинди. Mcdonald's ва Starbucks даромадлари ҳам пастлади.
Давомини ўқиш...02.05.2024 09:45Америка университетлари талабаларга ён босди
Kелишувга кўра, ҳеч бир талаба, ўқитувчи, аспирант ёки аспирант Фаластин тарафдори чодир лагерида қатнашгани учун жазоланмайди, ишдан бўшатилмайди ёки ҳайдалмайди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 09:00Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди. Йилмаз Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан ҳам музокаралар ўтказди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 08:20Ўзбекнинг “ўгай” аждоди – Муҳаммад Шайбонийхон
Гарчи ўзбеклар номи билан бевосита алоқаси бўлса ҳам, Муҳаммад Шайбонийхон шахсияти, унинг ҳаёти ва сиёсий-ижтимоий фаолияти етарлича ўрганилмайди, муносиб баҳо берилмайди. Ҳатто буюк саркарданинг Самарқанддаги қабри эътибордан четда қолган ва деярли ҳеч ким бу қабрларда аслида ким ётганини билмайди. Azon Global ўзбекнинг буюк фарзандларидан бири бўлмиш Муҳаммад Шайбонийхон шахсини ўрганди.
Давомини ўқиш...01.05.2024 18:00Канадалик санъаткор ғазоликлар учун 2 миллион доллар хайрия қилди
Хайрия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Wееknd маблағлари 1500 тонна буғдой унини сотиб олишга сарфланади, ундан деярли 160 минг фаластинлик учун 18 миллион дона нон тайёрланади.
Давомини ўқиш...01.05.2024 16:22Дунё бўйлаб 280 миллион одам очарчиликдан азият чекмоқда
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, дунёнинг 59 мамлакати ва ҳудудида 280 миллиондан ортиқ киши қуролли можаролар, иқтисодий таназзул ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли озиқ-овқат танқислигидан қийналмоқда.
Давомини ўқиш...01.05.2024 16:05Лавров Тожикистонликлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон тив раҳбари Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали суҳбатлашиб, чегаралардаги тожикистонликлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди.
Давомини ўқиш...01.05.2024 15:20Бомбаланаётган Ғазо: 208-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 208 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...01.05.2024 14:08Ҳибсга олинган фаластинликлар қийноқлар остида қолмоқда
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда.
Давомини ўқиш...01.05.2024 11:48
...