01.05.2024 15:20

Лавров Тожикистонликлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон тив раҳбари Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали суҳбатлашиб, чегаралардаги тожикистонликлар билан боғлиқ вазият юзасидан изоҳ берди.

Россия хизматлари томонидан Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ терроризмнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида қўшимча батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, “Крокус Сити Холл”даги фожиали воқеалар Россияга келаётган чет эл фуқароларини синчиклаб текширишга асосий сабаб бўлгани таъкидланди. Кўрилаётган чора-тадбирларнинг вақтинчалик хусусияти, уларнинг муайян миллат ёки динга қарши қаратилмагани, назорат-ўтказиш пунктларидаги вазиятнинг босқичма-босқич нормаллашиши айтилди.

Аввалроқ Москва аэропортларида 1000 га яқин Тожикистон фуқаролари Россия ҳудудига киритилмаётгани, улар орасида Россия ҳукумати ҳисобига таҳсил олаётган талабалар ҳам борлиги ҳақида хабар қилган эдик. Кейинроқ Тожикистон ТИВ россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорьевга норозилик йўллади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.