Ҳибсга олинган фаластинликлар қийноқлар остида қолмоқда
ЮНРВА Исроил ҳарбийларининг фаластинликларга нисбатан қўлланаётган қийноқлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ЮНРВА комиссари генерал Филип Лаззарини маълум қилди, дея хабар бермоқда Islam News.
Унинг
сўзларига кўра, ўзбошимчалик билан ҳибсга олинган ғазоликлар яланғоч
ечинтирилиб, хўрланмоқда, турли хил қийноқларга солинмоқда. Ҳибсга
олинганларнинг ҳожатга чиқиши ҳам тақиқланмоқда. Ҳибсга олинган БМТ ходимлари ушбу
маълумотни тасдиқлаган.
Бир
вақтнинг ўзида Ғазода Исроил хавфсизлик кучлари қурбони бўлган фаластинликларнинг
оммавий қабрларини топиш давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига
кўра, ўлдирилганларнинг кўпчилиги, жумладан, аёллар ва болалар қийноққа
солинган, қатл қилинган, баъзилари эса ўлим олдидан тириклайин кўмилган. Биргина Юнисдаги Носир
тиббиёт мажмуаси ҳудудида 400 дан ортиқ одамнинг жасади топилди.