“Толибон” туризмни ривожлантирмоқчи
Сўнгги 2 йил ичида Афғонистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони 10 баробар ошди. Жумладан, 2021 йилда ушбу мамлакатга 691 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 минг кишидан ошди. Ўтган йили эса 7 мингга яқин хорижлик ташриф буюрди. Бироқ туризмни ривожлантириш ҳали ҳам бир қатор тўсиқларга дуч келмоқда. “Толибон” ушбу тўсиқларни бартараф этишга ваъда берди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 14:30Бомбаланаётган Ғазо: 209-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 209 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...02.05.2024 13:30Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди иш бошлайди
Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қатор таклифларни тақдим этди. Жумладан, Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мос келувчи «Инвестициялар тўғрисида»ги қонун қабул қилинади, мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди ва хорижий сармоядорларга ерларни ижарага бериш муддати икки баробар узайтирилади.
Давомини ўқиш...02.05.2024 12:41Ҳинд миллатчилигининг кучайиши Ҳиндистонда мусулмонлар орасида хавотир уйғотмоқда
Ҳиндистоннинг қадимий ислом ҳукмдорлари тарихини хиралаштириш мақсадида дарсликлар қайта ёзилди, кўчалар қайта номланди, мусулмонларнинг мол-мулклари давлат ерларига ноқонуний кириб келганлик важи ҳамда тартибсизликлардаги иштироки учун жазо сифатида ҳукумат томонидан бузиб ташланмоқда.
Давомини ўқиш...02.05.2024 11:40Туркия Исроилга қарши геноцид ишига қўшилишга қарор қилди
Туркия Жанубий Африканинг Исроилни геноцидда айблаб Халқаро судга киритган даъвосига қўшилишга қарор қилди. "Биз танлов қаршисида турибмиз. Ёки қонун ва инсонийликни ҳимоя қиламиз ёки барчамиз Исроил зулмининг бадалини тўлаймиз", - деди Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидан.
Давомини ўқиш...02.05.2024 10:30KFC бойкот сабабли 108 та филиалини ёпди
Американинг KFC тамаддихоналар тармоғи Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига жавобан бошланган бойкот ортидан Малайзиядаги 108 та филиалини вақтинча ёпди. Аввалроқ KFC реклама кампаниясида "Кечирасиз, бу ерда чодирлар йўқ, бармоғингизни ялайдиган яхши товуқлар бор" деган мазмундаги жумлани ишлатган эди. Бу сўзлар чодирларда яшаётган миллионлаб ғазодикларнинг устидан кулиш сифатида қабул қилинди. Mcdonald's ва Starbucks даромадлари ҳам пастлади.
Давомини ўқиш...02.05.2024 09:45Америка университетлари талабаларга ён босди
Kелишувга кўра, ҳеч бир талаба, ўқитувчи, аспирант ёки аспирант Фаластин тарафдори чодир лагерида қатнашгани учун жазоланмайди, ишдан бўшатилмайди ёки ҳайдалмайди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 09:00Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президентини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмазни қабул қилди. Йилмаз Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров билан ҳам музокаралар ўтказди.
Давомини ўқиш...02.05.2024 08:20Ўзбекнинг “ўгай” аждоди – Муҳаммад Шайбонийхон
Гарчи ўзбеклар номи билан бевосита алоқаси бўлса ҳам, Муҳаммад Шайбонийхон шахсияти, унинг ҳаёти ва сиёсий-ижтимоий фаолияти етарлича ўрганилмайди, муносиб баҳо берилмайди. Ҳатто буюк саркарданинг Самарқанддаги қабри эътибордан четда қолган ва деярли ҳеч ким бу қабрларда аслида ким ётганини билмайди. Azon Global ўзбекнинг буюк фарзандларидан бири бўлмиш Муҳаммад Шайбонийхон шахсини ўрганди.
Давомини ўқиш...01.05.2024 18:00Канадалик санъаткор ғазоликлар учун 2 миллион доллар хайрия қилди
Хайрия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Wееknd маблағлари 1500 тонна буғдой унини сотиб олишга сарфланади, ундан деярли 160 минг фаластинлик учун 18 миллион дона нон тайёрланади.
Давомини ўқиш...01.05.2024 16:22
...