02.05.2024 09:45
2756
KFC бойкот сабабли 108 та филиалини ёпди
Американинг KFC тамаддихоналар тармоғи Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларига жавобан бошланган бойкот ортидан Малайзиядаги 108 та филиалини вақтинча ёпди.
Аввал KFC ижтимоий тармоқларда: “Кечирасиз, бу ерда чодирлар йўқ, бармоғини ялайдиган яхши товуқ!” деган ёзувни жойлаштирганди.
Ушбу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида баҳс-мунозараларга ва уни бойкот қилишга чақириқларга сабаб бўлди. Мазкур эълон Рафаҳдаги очликдан қийналаётган кўчирилган фаластинликларнинг аҳволига ишора сифатида кўрилди!
Кейинчалик хабар Кариб денгизидаги Антигуа номли орол билан боғлиқ экани, у ерда маҳаллий APUA компанияси чодирлари ўғирланиши содир бўлаётгани билан изоҳланди.
Mcdonal's ҳам икки йил ичида биринчи марта чораклик даромади пастлади. Mcdonald's Исроилни очиқчасига қўллаб-қувватлаши, жумладан, босқинчи аскарларга бепул егуликлар тарқатиши, Исроилдаги франшизаларини сотиб олгани АҚШда ва жаҳон миқёсида бойкотларга сабаб бўлмоқда. Глобал таққосланадиган савдо ўсиши кетма-кет тўртинчи чоракдирки 1,9% гача қисқариб бормоқда.
Starbucks ҳам бойкотлар сабабли ўтган чоракда ўзининг йиллик сотиш прогнозини қисқартирди.