01.05.2024 16:05
Дунё бўйлаб 280 миллион одам очарчиликдан азият чекмоқда
БМТнинг янги ҳисоботида айтилишича, дунёнинг 59 мамлакати ва ҳудудида 280 миллиондан ортиқ киши қуролли можаролар, иқтисодий таназзул ва экстремал об-ҳаво ҳодисалари туфайли озиқ-овқат таъминотидан азият чекмоқда.
Жумладан, Исроилнинг давом этаётган ҳужуми ортидан Ғазо секторининг бутун аҳолиси озиқ-овқат танқислигини бошдан кечирмоқда. Қарийб ярим миллион киши очарчилик ёқасида ва 1,2 миллионга яқин киши (аҳолининг 53 фоизи) озиқ-овқат хавфсизлигининг кескин даражасини бошдан кечирмоқда.
Сўнгги ҳисоботда айтилишича, озиқ-овқат хавфсизлиги камдан-кам ҳолларда битта зарба ёки хавф-хатар туфайли юзага келса-да, можаролар, экстремал об-ҳаво ва иқтисодий зарбалар 59 мамлакатда озиқ-овқат танқислигининг асосий катализаторлари эканлиги аниқ.
Аввалроқ ЮНИСЕФ Суданда 25 миллион киши очликдан азият чекаётгани ва камида 700 минг бола очликдан ўлиш хавфи остида эканлиги ҳақида огоҳлантирган эди.