01.05.2024 16:22

Канадалик санъаткор ғазоликлар учун 2 миллион доллар хайрия қилди

Тўрт карра Grammy мукофоти совриндори, The Weeknd номи билан машҳур бўлган эфиопиялик ва канадалик санъаткор Aбел Тесфайе Исроил ҳужуми туфайли озиқ-овқат танқислигидан азият чекаётган ғазоликлар учун ХО гуманитар фондидан қарийб 2 миллион доллар хайрия қилди.

Хайрия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) билан ҳамкорликда амалга оширилди. Wееknd маблағлари 1500 тонна буғдой унини сотиб олишга сарфланади, ундан деярли 160 минг фаластинлик учун 18 миллион дона нон пиширилади. 

Шунингдек, Абел ўз мухлисларини Ғазодаги оч қолганлар учун маблағ йиғишга қўшилишга чақирди.

Жаҳон озиқ-овқат дастури АҚШ раҳбари Бароон Сегарнинг айтишича, очлик инсон томонидан яратилган муаммо ва уни ҳал қилиш мумкин. Хайр-эҳсон туфайли оилалар ва болалар керакли озиқ-овқатларни оладилар.

 Аввалроқ 2023 йил декабрь ойида санъаткор фаластинликлар учун 820 тонна озиқ-овқат сотиб олиш учун Жаҳон озиқ-овқат дастурига 2,5 миллион доллар хайрия қилган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.