-
Исроилнинг Ғазога қарши геноцид уруши бошланганидан бир ой ўтгач, Саудия Арабистони Араб Давлатлари Лигаси (АДЛ) ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ)нинг фавқулодда қўшма саммитини чақирди. Саммитда урушни тўхтатиш учун Ғазо бўйича алоқа гуруҳи тузилди. Орадан қарийб бир йил ўтди. Афсуски Алоқа гуруҳи бу вақт ичида ўз ҳукуматларининг урушни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш бўйича бирон-бир жиддий чора кўрмади. Исроил Ғазодаги болалар, аёллар ва кексаларни қирғин қилишда давом этар экан, давлат раҳбарлари расмий суратга тушиш, қизғин учрашувлар ва қуруқ гапдан нарига ўтишмади.
-
Саудия Арабистонининг Jamjoom Pharma компанияси Тошкент вилоятидаги Tashkent Pharma Park кластери ҳудудида фармацевтика заводи қуради. Янги корхона тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан қурилади ва ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.
-
Россия фитосанитар сабабларга кўра Қозоғистондан дон, помидор, қалампир ва кунгабоқар уруғлари транзити ва импортини тўхтатиб қўйди. Айрим экспертларнинг фикрича, Россиянинг Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тақиқлаши Қозоғистон томонидан рус ғалласига қўйилган тақиқга жавоб бўлиши мумкин.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 363 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасида (Марказий Америка) жойлашган Багама ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Шу билан Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган давлатлар сони 155 тага етди.
-
Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилиб, экспорт ҳажми ошгани ортидан Қирғизистонда ҳам ушбу маҳсулот кескин қимматлашди. Шу сабабли Қирғизистон ҳукумати гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ қўйди.
-
Сўнгги вақтларда Байден Нетаняхуга таъсири камайганидан ғазабланмоқда, улар ўртасидаги телефон орқали мулоқотлар эса тортишувларга айланиб кетмоқда, деб ёзди Politico нашри АҚШ расмий шахсларига таянган ҳолда.
-
Руандада ўлим даражаси юқори бўлган Марбург геморрагик безгагига чалиниш ҳолатлари тасдиқланди. Мамлакатнинг 30 та округидан еттитасида касаллик аниқланган, ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган. Германияда ҳам икки кишида ушбу инфекция аломатлари аниқланди.
-
Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Xоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди. Uzbekistan Airways эса парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширмоқда.
-
Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда Арманистон армияси томонидан жойлаштирилган 158 мингдан ортиқ мина ва портламаган ўқ-дориларни тозалади. Уруш тугаганидан бери ишғол пайтида арман кучлари томонидан ўрнатилган мина портлашлари натижасида 70 нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди, 309 нафари яраланди.