-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 365 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШ Ҳизбуллоҳ етакчилари ва кўплаб аъзолари ўлдирилиши оқибатида ҳаракатнинг заифлашгани икки йилдан буён президент сайланмаётган мамлакатда сайлов ўтказиш учун қулай вазият яратди, деб ҳисобламоқда. Асосий номзодлардан бири – АҚШ ва Франция томонидан қўллаб-қувватланаётган Жозеф Аундир (Ливанда президент лавозимига насроний сайланади).
-
Defence for Children халқаро болаларни ҳимоя қилиш ташкилоти сентябрь ойида Исроил армияси ва исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилда 7 октябрдан бери ўлдирилган фаластинлик болалар ҳақида ҳисобот эълон қилди. Ҳисоботда келтирилган асосий фактлар.
-
Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилишида туркий давлатларда оила, никоҳ ва ажрим борасидаги муаммоли масалаларни ўрганиб, жамоавий фатво ишлаб чиқишга келишиб олинди. Ушбу таклиф Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан илгари сурилди.
-
Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик кўриш мақсадида saylov.mfa.uz сайти ишга туширилди. Мазкур сайт хориждаги ўзбекистонликларга консуллик ҳисобида турмасдан овоз бериш учун сайловчилар рўйхатига киритишга электрон мурожаат қилиш имконини беради.
-
Босния ва Герцеговинада кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинларида 18 киши ҳалок бўлди. Кўплаб кишиларнинг бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.
-
Россия ҳукумати Толибонни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди. РФ Ташқи ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати ушбу масала бўйича ҳуқуқий ишларни якунламоқда.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 364 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан чуқур хавотир билдирди. «Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига олиб келиши мумкин», — дейилади вазирлик баёнотида.
-
Россиянинг Иркутск шаҳрида Ўзбек миллий маркази раҳбари ва тожик диаспораси раиси ўринбосари “ноқонуний миграцияни тарғиб қилиш”да айбланиб ҳибсга олинди. Тергов маълумотларига кўра, улар хорижликларга Россияда ишлаш ва яшаш учун рухсат олиш учун зарур бўлган сертификатларни олишга ёрдам берган.