03.10.2024 07:22

Flynas Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани учун Тошкент — Жидда парвозларини бекор қилди

Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди, дея хабарбермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бунга Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши сабаб бўлган.

2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:

Flynas’нинг KNE633/634 Жидда — Тошкент — Жидда ва KNE651/652 Жидда — Наманган — Жидда йўналишида

Qeshm Air авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон — Тошкент — Теҳрон йўналишида.

Ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабаб «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширади.

Авиакомпаниянинг таъкидлашича, Uzbekistan Airways муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент — Тель-Авив — Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни давом эттиради.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.