Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 363 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазога ҳужумларини кучайтирди. Кун давомида улар 5 марта қирғин қилишди, 89 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 41689 киши шаҳид бўлди.

️WAFA: Шарқий Қуддусда 2024 йилнинг учинчи чорагида Исроил ҳужумлари натижасида саккиз фаластинлик ҳалок бўлди, 304 нафари ҳибсга олинди ва 16138 мустамлакачи Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳда Меркава танкини портлатиб, ишғолга оид ҳарбий техникани йўқ қилди.

▪️Бу тунда босқинчилар Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига 20 марта зарба берди. Улардан бири тез ёрдам станциясига келиб тушган. Кун давомида 46 киши ҳалок бўлди, 85 киши жароҳат олди.

▪️Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳаво кучларининг Ливанга берган зарбалари натижасида 46 киши ҳалок бўлди, 85 киши яраланди. 2023 йил 8 октябрдан бери Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумларида 1928 киши ҳалок бўлди, яна 9290 киши яраланди. Айни вақтда 1 миллион 200 минг киши ўққа тутилиши сабабли уйини тарк этишга мажбур бўлди.

▪️Ҳизбуллоҳ Ливан жанубидаги Марун ар-Рас шаҳри томон ҳаракатланаётган Исроилнинг 3 танки бошқарилувчи ракета ёрдамида йўқ қилгани, шаҳарга киришга уринган исроил пиёда аскарларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.

▪️Исроил Ливанга ҳужум чоғида 8 та аскар ҳалок бўлгани ва 39 таси яралангани ҳақида хабар берди. Ҳақиқий рақамлар кўпроқ: Ҳизбуллоҳ билан жангда 14 дан 35 гача аскар ҳалок бўлган.

▪️Ҳусийлар: Ишғол остидаги Яфа (иброний Тел-Авив)даги ҳаётий нишонга бир нечта учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилдик, нишонларга аниқ зарба берилди.

▪️Сурия ва Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Жебла шаҳри яқинида душман зарбасини қайтарди.

Мавзуга алоқадор