Саудия Арабистони компанияси Тошкент вилоятида фармацевтика заводи қуради
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, янги корхона тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан қурилади ва ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.
Ўзбекистон
бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегациянинг Саудияга
ташрифи давомида Jamjoom Pharma компанияси раиси Маҳмуд Жамжум билан мулоқот
ўтказилган. Учрашув якунлари бўйича мазкур лойиҳа бўйича ҳамкорлик шартномаси
имзоланди.
Шунингдек,
компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон
ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
2024 йил
ёзида Саудия Арабистони компаниялари Фарғона ва Нурафшон шаҳарларида замонавий
шифохоналар қуриш, шунингдек, Ўзбекистондаги онкология марказларининг ҳудудий
филиалларида замонавий бошқарув тизимини жорий этиш режалари ҳақида маълум
қилган эди.