-
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Донецк вилоятидаги Гродовка қишлоғи назоратга олинганини маълум қилди. New York Times таҳлилида Украина қўшинлари Россия армиясини оғир жангларда имкон қадар чарчатиш мақсадида секин-аста Донбасс шаҳарларидан чекинаётгани таъкидланади.
-
Еттинчи дарсимизда, эски услубимизга таяниб, яна бир деистга юзланамиз: – Бу оламдаги ҳар борлиқ бир илоҳий китобдир ва саҳифаларида муаллифининг қатор исм, сифатларини акс эттиради. Хоҳласанг, бир гулни шу тарзда ўқиб кўрайлик. Бу мутолаадан англагинки, яратгувчимиз мавжудотларни китоб каби яратган ва аксар исмларини бу асарларда билдирган.
-
Сионистлар ва уларнинг ҳамкорлари учун 7 октябрь ларзага солувчи воқеа бўлди. ҲАМАС учун эса чекланган мақсадлар билан бошланган ушбу воқеа Фаластин инқилобининг якуний босқичи бўлди. Бироқ жараён геноцид ва апартеид режимига қарши умуммиллий озодлик ҳаракатига айланиб кетди – Сиднейда жойлашган Гегемонияга қарши тадқиқот маркази директори Тим Андерсон мақоласидан.
-
Жинсий тажовуз, хўрлаш, қасддан очлик, мажбурий антисанитария, уйқусизлик, диний амалларга қарши тақиқ ва жазо чоралари, барча шахсий буюмларни мусодара қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш – собиқ маҳбуслар Исроил қамоқхоналаридаги шароитларни шундай тасвирлайди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига роппа-роса бир йил бўлди. Охирги 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Исроил босқинчилари фаластинликларни кенг миқёсда қирғин қила бошлаганига ҳам бир йил тўлди. 7 октябрь воқеаларидан сўнг бошланган уруш оқибатида 42 мингдан ортиқ фаластинлик, 2 мингдан кўпроқ ливанлик ҳаётдан кўз юмди. Хўш, бу қилмишларга қарши қандай амалий чоралар кўрилмоқда? Деярли ҳеч қандай! Ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Исроилга ҳеч қандай таъсирли чоралар кўрилгани йўқ, бироқ бутун дунёда бу босқинчиликни қўллаб-қувватлаётган компанияларга қарши глобал бойкот эълон қилинган ва бу ҳаракат қайсидир маънода ўз мевасини берди.
-
Исроилнинг Ғазода бир йилдан буён амалга ошириб келаётган қатлиомидан нафақат миллионлаб фаластинликлар, балки она табиат ҳам зарар кўрмоқда. Урушнинг дастлабки 120 кунидаёқ Исроил ҳужумлари натижасида атмосферага 652 минг тоннагача карбонат ангидрид гази чиқарилди, бу 26 та давлатнинг йиллик эмиссиясидан кўпроқ.
-
Исроил АҚШ ва қатор Европа мамлакатлари кўмагида 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазода геноцид содир этмоқда. Одамлар бошпана сифатида фойдаланаётган тиббиёт ва таълим муассасаларига зарбалар берилмоқда, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда. Исроилнинг қатлиомлари натижасида бир йил ичида 41 802 киши, жумладан 17 мингдан зиёд бола ва 11 378 аёл ҳалок бўлди. Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган 11 та қирғин.
-
2023 йил 7 октябрда дунё Исроилнинг Ғазо секторига бостириб киришни бошлаганига гувоҳ бўлди. Бугун, орадан роппа-роса бир йил ўтиб, кўпчилик, муболағасиз, Фаластин халқининг геноциди деб атайдиган фожиа кўламини тушуниш учун ортга қараймиз. 366 кун давом этган портлашлар, вайронагарчиликлар ва одамларнинг азоб-уқубатлари бир вақтлар ҳаёт қайнаган қирғоқ минтақасини вайроналарга айлантирди, бу ерда омон қолиш ҳар кунги жасоратга айланди.
-
Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича ўтказилган референдум давомида турли ижтимоий тадқиқот институтлари томонидан экзитпол ўтказилди. Унда аксарият қозоғистонликлар ўз юртида АЭС қурилишини ёқлаб овоз берганини маълум қилган. Якуний натижалар эса 7 кун ичида эълон қилинади.