Босния ва Герцеговинадаги сув тошқинлари 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Босния ва Герцеговинада кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинларида 18 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Мамлакат
жанубидаги Герцеговина-Неретва кантони ҳукумати томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ябланица ва Конжич шаҳарларида содир бўлган
сув тошқинларидан сўнг 16
кишининг жасади топилган, қурбонлар орасида бир бола ҳам бор.
Минтақада қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Бу жараёнга армия ҳам жалб
қилинган.
Сув тошқинлари Фойница ва Киселяк шаҳарларига ҳам таъсир қилди.
Фожницада сув тошқини туфайли 2 киши ҳалок бўлди.
Босния ва
Герцеговина Президентлар Кенгаши раиси Денис Бекирович тошқиндан энг кўп зарар
кўрган Ябланицага ташриф буюрди. У одамларга ёрдам бериш учун барча чоралар
кўрилишини маълум қилди.
Сув тошқинлари муносабати билан мамлакатдаги кўплаб муассаса ва ташкилотлар ёрдам кампаниясини, жумладан,
маблағ йиғишни бошлади.
Босния ва
Герцоговина Жануби-Шарқий Европадаги Болқон яриморолида жойлашган давлат бўлиб,
аҳолиси 3,5 миллионга яқинроқ (30 июня 2021 йилги маълумот). Аҳолининг фоиздан зиёдроғи мусулмонлардан иборат.