Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 364 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Хон Юнис, Дайр ал-Балаҳ ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Кун давомида 9 фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️Уруш бошланганидан буён 41 788 киши ҳалок бўлди, 96794 киши жароҳатланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Хон Юнисда бир қатор пистирмалар уюштирди. Меркава танклари ва бошқа жиҳозлар портлатилди. 

 ▪️Кеча тунда ишғолчи ҳаво кучлари Ғарбий Соҳилда Тулкарм лагеридаги кафега ҳужум қилди. 21 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди.

 ▪️Исроил Рафиқ Ҳарири аэропорти яқинидаги Лейлек турар-жой массивини деярли бутунлай вайрон қилди. Босқинчиларнинг 20 та ҳужумидан 11 таси Байрутнинг жанубий маҳаллаларига уюштирилган.

 ▪️Кун давомида Ҳизбуллоҳ Исроил ҳарбий объектларига қарши 32 та амалиёт ўтказди. Ҳизбуллоҳ билан бўлган жангларда 17 босқинчи йўқ қилинди. Ҳайфадаги Нашер базасига 20 та ракета учирилди.

 ▪️New York Times: Теҳрон Исроилнинг эҳтимолий зарбаси олдидан Москвадан разведка соҳасида ҳамкорлик қилишни сўради.

 ▪️Босқинчилар Сурия ва Ливан ўртасидаги Маснаа чегара пунктини портлатиб юборди. Пункт ҳозирда ёпиқ. Сўнгги 2 ҳафта ичида Сурияга 30 мингга яқин қочқин ўтди.

Мавзуга алоқадор