04.10.2024 12:07

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётганидан хавотир билдирди

Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради, дея маълум қилди Ташқи ишлар вазирлиги.

«Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнотда.

ЎЗбекистон ТИВ «қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга» чақирди.

Хабарда можарони халқаро нормалар ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.