04.10.2024 14:30

Россия Толибонни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди

Россия ҳукумати Толибон ҳаракатини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда РБК хабар қилди.

РФ Ташқи ишлар вазирлиги ва Федерал хавфсизлик хизмати ушбу масала бўйича ҳуқуқий ишларни якунламоқда, деди ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов. 

“ТИВ ФСБ ва Россиянинг бошқа идоралари билан биргаликда Толибонни Россия Федерациясининг террористик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш бўйича ҳуқуқий ишларни якунламоқда”, деди Кабулов Афғонистон бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувлар йиғилишида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.