-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 155 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
-
Ҳиндистон камида 35 нафар фуқароси ишга ёлланиш ваъдаси билан Россия армиясига жалб этилгани, махсус ҳарбий тайёргарликдан сўнг Украинадаги урушга жўнатилганини маълум қилди. Мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ушбу фуқаролардан бирининг урушда ҳалок бўлганини билдирди. Непал ҳам 14 фуқароси Россия армияси сафида урушиб, ҳалок бўлганини тасдиқлади.
-
Ғазода самолётдан ташланган гуманитар ёрдам пакетлари парашютлари очилмагани сабабли бир озиқ-овқат кутаётган бир қанча фаластинлик ҳалок бўлди. Қурбонлар сонига аниқлик киритилгани йўқ.
-
Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Туркияга келди. У Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди. Учрашувдан сўнг ҳар икки давлат раҳбарлари журналистлар учун баёнот берди. Баёнотдаги асосий фикрлар.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 154 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
-
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 3D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилиши бўлиб ўтди. Ал-Азиз Шарбатли масжиди 6 ойда “чоп этилди”.
-
Қозоғистонда Россия иштирокидаги темир йўл ғилдиракларини ишлаб чиқариш заводи қурилиши тўхтатилди. Қиймати 377 млн долларга баҳоланган лойиҳа “ҳозирги геосиёсий вазият” туфайли амалга ошмайдиган бўлди.
-
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон “қайси соҳа ва корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш кераклигини биладиган барча билан давра суҳбати ўтказиш” учун Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Аввалроқ парламентда Британиянинг МО давлатлари билан алоқалари самарасиз йўлга қўйилгани танқид қилиниб, Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини камайтириш чораларини кўришга чақирилган эди.
-
Еврокомиссия ҳисоб-китобларига кўра, ЕИ давлатлари аҳолисининг учдан бир қисми сув танқислиги муаммосига дуч келмоқда. Келгусида ушбу муаммо сув ресурслари учун рақобатнинг кучайиши, трансчегаравий сув ресурслари бўйича давлатлар ичида ва ўртасидаги низоларга сабаб бўлиши мумкин, дейилади Politico қўлга киритган махфий ҳужжатда.
-
Россия мусулмонлари диний ассамблеяси раҳбари, муфтий Албир Кгранов Украинада уруш олиб бораётган россиялик мусулмон ҳарбийларга Рамазон ойида рўза тутмасликка рухсат берди.