09.03.2024 07:17

Туркия ва Украина президентлари Истанбулда учрашди

Украина президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Туркияга келди. У Истанбул шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди. Учрашувдан сўнг ҳар икки давлат раҳбарлари журналистлар учун баёнот берди. Баёнотдаги асосий фикрлар.

Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг матбуот анжуманидаги асосий фикрлари:

▪️ Жаноб Зеленский ва Мицотаки турган жой яқинида амалга оширилган ракета ҳужуми муносабати билан самимий ҳамдардлик билдираман;

▪️ Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз. Урушнинг минтақавий ва глобал оқибатлари кучаймоқда;

▪️ Биз Россия ҳам иштирок этадиган тинчлик саммитини ўтказишга тайёрмиз;

▪️ Биз Украинанинг тикланишини ҳам фаол қўллаб-қувватлаймиз;

▪️ Биз 10 миллиард долларлик мақсадни амалга ошириш учун саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришга келишиб олдик;

▪️ Эркин савдо битимининг тезроқ кучга кириши, шубҳасиз, Украина билан муносабатларга янги суръат бағишлайди;

▪️ Маслаҳатлашувларимиз давомида Қора денгиз минтақаси барқарорлиги, экспорт йўлаклари ва кемалар хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашдик.

Владимир Зеленскийнинг асосий фикрлари:

▪️ Бугун ҳибсда сақланаётганлар, шу жумладан қрим-татарлари ҳам бўлган тегишли рўйхатни топширдим. Бу одамлар Украинанинг босиб олинган ҳудудида ғайриинсоний шароитда сақланмоқда. Уларни озод қилишимиз керак;

▪️ Туркия тинчлик режасини амалга оширишда иштирок этиши керак;

▪️ Жаноб президент Эрдўғон доим Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тан олган ва буни билдирган. Бунинг учун ундан миннатдорман;

▪️ Мудофаа саноати компаниялари ва турк ишбилармонлари дунёси вакиллари билан учрашишдан мамнунман. Биз эришадиган натижаларга ишончим комил;

▪️ Туркиянинг саъй-ҳаракатлари туфайли жиддий гуманитар натижаларга эришдик.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.