08.03.2024 10:23

Бомбаланаётган Ғазо: 154-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 154 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Жабалия, Байт-Лахия, Зайтун ва Хан-Юнис шаҳарлари бўйлаб зарбалар берди. Кун давомида 83 киши ҳалок бўлди, 142 киши жароҳатланди.

▪️ Ғарбий Соҳилда истилочилар Хеврон, Тулкарм, Наблус шаҳарларига бостириб кирди. Ўнлаб кишилар ҳибсга олинди.

▪️ Ғазо ғарбида ишғолчилар инсонпарварлик ёрдами келишини кутаётган одамларга ўқ узди. 1 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди.

▪️ Ғазо ССВ: Уруш бошланганидан буён босқинчилар 9 минг хотин-қизни, жумладан, оналар, ҳомиладор аёллар ва тиббиёт ходималарини ўлдирди.

▪️ Германия Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил ҳукумати Ғазога юборилган ҳар бир йўқотилган гуманитар ёрдам пакети учун жавобгар. Исроил гуманитар ёрдамлар учун кўпроқ назорат пунктларини очиши ва уларнинг киришини таъминлаши керак.

▪️ Ҳусийлар: Кема ва унинг экипажини ушлаб туриш билан боғлиқ ҳар қандай масалалар фақат «Ал-Қассам» томонидан ҳал қилинади.

▪️ Фаластиндаги яҳудий келгиндилар Халилдаги Иброҳим пайғамбар масжидига бетон блоклар олиб келиб, Ислом оламида муқаддаслиги ва тарихий аҳамияти бўйича Каъба, Масжиди Набавий, Ал-Ақсодан кейинги тўртинчи ўринда турадиган масжидга мусулмонларнинг киришини тўсиб қўймоқчи.

▪️ The Washington Post: Ой уй Конгрессни огоҳлантирмай туриб Ғазодаги уруш давомида Исроилга 100 партиядан ортиқ қурол-яроғларни жўнатган. Юборилган қуроллар орасида бошқариладиган ўқ-дорилар, кичик диаметрли бомбалар, бункер бомбалари, кичик қуроллар ва бошқа ҳалокатли ёрдамлар мавжуд. Аввалроқ АҚШ фақат ҳаво мудофаа тизимлари учун батареялар юбориш ҳақида гапирган эди.

▪️ 2737 тонна гуманитар юк ортилган кема Туркиянинг Мерсин шаҳри портидан қамалдаги Ғазога йўл олди. У озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, гигиена воситалари, чодирлар, ухлаш учун сумкалар, кўрпа-тўшаклар, дори-дармонлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Улар асосан мамлакатнинг оддий аҳолисининг хайр-эҳсонлари эвазига олинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.