08.03.2024 09:22
Қозоғистонда Россия иштирокидаги завод қурилиши тўхтатилди
Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида Россиянинг “Актобел” компанияси иштирокидаги темир йўл ғилдиракларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурилиши тўхтатилди. Бу ҳақда Railway Supply темир йўл транспорти янгиликлари портали хабар қилди.
Бундай
қарор акимат давлат маъмурияти томонидан “вужудга келган халқаро геосиёсий вазият”
сабабли қабул қилингани айтилмоқда.
Аввалроқ “Актобестил”
компанияси 2025 йилда Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятида темир йўл ғилдиракларини
ишлаб чиқариш заводини ишга туширишни режалаштираётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Заводнинг қиймати 168 млрд тенге (377 млн доллар)га
баҳоланиб, йилига 330 минг донагача темир йўл транспорти учун ғилдирак ишлаб
чиқариши керак эди.