08.03.2024 08:07

Британия ТИВ раҳбари Марказий Осиёга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатларига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 5 март куни бўлиб ўтган парламент дебатида тўхталиб ўтди.

“Биз бутун дунё бўйлаб иттифоқ ва шериклик тармоғимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Марказий Осиё биз яхшироқ ишлашни истаган тармоқлардан биридир. Мен у ерга ташриф буюришни режалаштиряпман. У ерда қайси соҳа ва корхоналар, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишимиз кераклигини биладиган барча билан давра суҳбати ўтказаман”, - деди Дэвид Кэмерон.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрида 2024 йилда Британия раҳбариятининг Марказий Осиё давлатларидан бўлган ҳамкасблари билан С5+1 форматида саммити ўтказилиши режалаштирилгани маълум бўлган эди. Британия парламентида тақдим этилган ҳисоботда муаллифлар Британия вазирлари билан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик самарасиз экани танқид қилинган, шунингдек, Британия ҳукуматини Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсирига фаолроқ қарши туришга чақирган эди.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.