09.03.2024 07:26

Ғазода ҳаводан ташланган гуманитар ёрдам фаластинликлар ўлимига сабаб бўлди

Ғазо секторига самолётлардан тушган инсонпарварлик ёрдами оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди.

Қурбонларнинг аниқ сонига аниқлик киритилмоқда. Фожиа парашютлар очилмагани ва қутилар тўғридан-тўғри ерда овқат кутаётган бечораларнинг устига тушгани сабабли содир бўлди, дея хабар бермоқда Anadolu воқеа гувоҳларига таяниб.

Қулаш Шати қочқинлар лагерида ва ишғол остидаги эксклав шимолидаги Жала кўчасида содир бўлди. Қутилар шунчалик тез учиб тушганки, уларни кутаётган одамлар хавфсиз масофага қочиб ўтишга улгуришмаган.

Ярадорлар Ғазодаги Шифа ва Ал-Аҳли касалхоналарига ётқизилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.