Бомбаланаётган Ғазо: 155-куннинг асосий янгиликлари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 155 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
Исроил
Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 155 кун бўлди. 24 соат давомида
Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида
содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар
Хон Юнис, Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди.
▪️ Кун
давомида 78 киши ҳаётдан кўз юмди, 104 киши жароҳатланди.
▪️ 7 октябрдан
бунё Исроил ҳужумлари натижасида жами бўлиб 30 810 киши ҳалок бўлди.
▪️ Очликдан
ҳалок бўлган ғазоликлар сони 23 нафарга етди. Кун давомида 3 бола очлик қурбони
бўлди.
▪️ Ғарбий
Соҳилдаги Наблус, Қалқиля ва Тулкармга бостириб кирган босқинчиларга қаршилик кучлари томонидан
жавоб қайтарилди. Ҳарбий жиҳозлар ишдан чиқарилди.
▪️ Ироқ
қаршилик кучлари Исроилдаги
учинчи йирик шаҳар ҳисобланган Ҳайфадаги нефтни қайта ишлаш заводларига
учувчисиз учувчисиз самолёт ёрдамида ҳужум қилди.
▪️ Ғазо
шаҳрида ишғолчилар инсонпарварлик ёрдами келишини кутаётган одамларга ўқ узди. 2 киши ҳалок
бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.
▪️ Ғазо
ҳукумати: Ҳаводан ташланган
инсонпарварлик юклари парашютлари очилмаслиги сабабли қутилар кўмак кутаётган
фаластинликлар устига тушиши оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди, бир неча фуқаро
жароҳатланди.
▪️ ЖССТ
раҳбари: 5 ойлик дўзах шароитлари, 31 000 ўлик, 72 000 ярадор. Қачон етарли
бўлади?
▪️
Пентагон: Ғазоликлар учун гуманитар ёрдам етказиш мақсадида АҚШ томонидан
вақтинчалик порт қурилиши 60 кунни олиши мумкин.
▪️
Ҳусийлар Қизил денгиз ва Адана кўрфазида АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг бир
қанча эсминецларига қарши 37 та учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужум уюштирилганини
маълму қилди.