14.03.2024 07:46

Саудия Арабистони элчихонаси америкалик раввиндан узр сўради

Саудия Арабистонининг АҚШдаги элчихонаси Ар-Риёд яқинидаги Дирия шаҳрида содир бўлган воқеа учун раввин Авраам Купердан узр сўради.

Гап шундаки, 5 март куни Америка делегацияси раиси раввин Купердан Ар-Риёддаги ЮНЕСКО маданий мерос объекти рўйхатига киритилган Дирияга ташриф буюрганида кипасини ечиш ташлаш сўралган. У буни қилишдан бош тортган, шундан сўнг АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси (USCIRF) Саудия Арабистонига ташрифини муддатидан олдин тугатган.

Ушбу ёқимсиз ҳодиса ички протоколларни нотўғри тушуниш натижасида юзага келган”, - дейилади элчихона сайтида эълон қилинган баёнотда. Хабарда унинг Қиролликда қайтадан қарши олишни сабрсизлик билан кутишлари таъкидланган.

 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.