14.03.2024 08:38

ЕИ уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланилган товарларни тақиқлаши мумкин

Human Rights Watch ташкилоти Европа Иттифоқини Хитойнинг тез ривожланаётган автомобиль саноатини Шинжон-Уйғур автоном районидаги (ШУАР) мажбурий меҳнат билан алоқадор қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди, дея хабар бермоқда TRT.

5 март куни Европарламент ва ЕИ Кенгаши қонун лойиҳасини келишиб, уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни тақиқлашга келишиб олган ва кеча, 13 март куни Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари унга овоз беришлари кутилаётган эди.

“Дунё миқёсида автомобиллар, хусусан, электромобиллар ишлаб чиқаришда муҳим материал ҳисобланган алюминийнинг қарийб 10 фоизи ШУАРда ишлаб чиқарилади, бу ерда Хитой ҳукуматининг “ишчи кучи билан таъминлаш дастурлари” этник уйғурлар ва бошқа туркий мусулмонларни ўз уйларидан узоқдаги фабрика ва омборларда ишлашга мажбур қилади. [...] Хитойда автомобиль ишлаб чиқарадиган ёки Хитойдан эҳтиёт қисмлар сотиб оладиган компаниялар мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфи остида”, — дея хабар беради инсон ҳуқуқлари ташкилоти.

2022 йилда АҚШда уйғурларнинг мажбурий меҳнатига қарши шунга ўхшаш қонун кучга кирган эди. Ушбу ҳужжат билан Шинжон-Уйғур автоном туманида қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқарилган товарларнинг Қўшма Штатларга импорт қилиниши тақиқланади.

“АҚШнинг янги қонуни Хитойда, хусусан, Шинжонда мажбурий меҳнатдан фойда кўрувчи компаниялар энди одатдагидек бизнес юрита олмаслигини англатади. [...] АҚШ божхона хизмати бизнесга, Хитойга ва Америка жамоатчилигига АҚШ ҳукумати мажбурий меҳнат ва уйғур халқига нисбатан содир этилган инсониятга қарши жиноятларни эътибордан четда қолдирмаслиги ҳақида хабар юбориши жуда муҳим”, - деган эди HRW корпоратив масъулият бўлимининг катта илмий ходими ва адвокати қабул қилинган қонунни шарҳлар экан.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.