Бомбаланаётган Ғазо: 160-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 160 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
▪️ Босқинчилар Ғазо маркази, Хон Юнис ва Рафаҳга
ҳужум қилди. Кун давомида 88 киши ҳалок бўлди, 135 киши жароҳат олди.
▪️ 7
октбярдан буён исроил ҳужумлари натижасида жами 31 272 киши ҳалок бўлди, 73 024 киши
яраланди.
▪️ Босқинчилар
Ғазо жанубидаги БМТга тегишли ёрдам тақсимлаш
марказида ёрдам кутаётган одамларга бомбали ҳужум қилди. Натижада 6 киши шаҳид бўлди, 83 киши яраланди. Ҳалок бўлганлар
ва ярадорлар Шифа шифохонасига етказилди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда босқинчилар Қалқиля, Ерихо, Аби Дис ва Наблусга бостириб кирди. Ўнлаб
фаластинликлар ҳибсга олинган.
▪️ Ливан
Ҳизбуллоҳи Ал-Обод шарқида исроиллик аскарлар гуруҳига ҳужум қилганини билдирди.
▪️ Ғарбий Соҳилдаги Шяфат лагерида босқинчилар томонидан
ўлдирилган 13 ёшли Рами Ҳамданнинг отаси босқинчилар ҳалигача боланинг жасадини
уларга бермаганини маълум қилди.
▪️ Италия
фаластинликни экстрадиция қилиш бўйича Исроилнинг сўровини рад этди. Италия судига кўра, "у
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабатга дучор бўлиш
хавфи бор".
▪️ Amnesty
International раҳбари: Исроил тўлиқ жазосиз халқаро ҳуқуқни бузишда давом
этмоқда. Гуманитар ёрдамни ҳаво орқали етказиш ва Ғазода гуманитар порт
яратиш бу қонунбузарликларни бартараф этишга ёрдам бермайди.
▪️ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания: Майдон
ва музокаралар иккита параллель чизиқдир. ҲАМАС музокараларда қаршилик ҳаракатининг даҳоси ва буюклигини таъкидлаб, Фаластин халқига
қарши ҳужумларни тўхтатиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.