14.03.2024 12:00

Шавкат Мирзиёев поездда муфтий Нуриддин Холиқназар билан Рамазон фазилатлари ҳақида суҳбатлашди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида 14 март куни Сирдарё вилоятига йўл олди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Сафар асносида президент Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар билан суҳбатлашди. Мулоқотда диний-маърифий йўналишлардаги ишлар, муборак Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз борди.

Муфтий бу улуғ айёмда сабр-қаноат, хайру саховат фазилатлари зиёда бўлишини, юртдошларимиз буни ҳис қилиб, савоб амалларни кўп қилаётганини айтди.

Шавкат Мирзиёев бу ойни юксак даражада ўтказиш, юртимиздаги тинчликни қадрлаш ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Инсон қадрини улуғлаш мақсадига мувофиқ, халқимиз манфаатларини таъминлаш, муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали қишлоқ аҳолиси турмушини юксалтириш муҳимлиги таъкидланди.   Ёшларни билим-маърифатли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш, уларни ўқишга, меҳнатсеварликка ундашнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашилди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.