14.03.2024 10:10

БМТ халқаро ҳамжамиятни роҳинжа қочқинларига ёрдам беришга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) халқаро ҳамжамиятдан 2024 йилда араканлик қочқинлар ва уларнинг мезбон давлати Бангладешга ёрдам бериш учун 852,4 миллион доллар ажратишга чақирди, дея хабар бермоқда Anadolu.

БМТ Қочқинлар Олий Комиссарлиги (UNHCR) ёзма баёнотида БМТ ва унинг ҳамкорлари томонидан тайёрланган “Аракан 2024 йилги инсонпарварлик инқирозига қарши муштарак жавоб режаси” Бангладеш расмийлари раҳбарлигида амалга оширила бошлаганини билдирди.

Ҳужжат халқаро ҳамжамиятни роҳинжа қочқинлари ва мезбон жамоаларга ёрдамни икки баравар оширишга чақириб, тахминан 1,35 миллион кишига, шу жумладан Бангладешдаги роҳинжа қочқинларига, уларнинг мезбонларига ва бошқа жамоаларга ёрдам бериш учун 852,4 миллион доллар маблағ зарурлигини эслатиб ўтди.

БМТ Мяньмадаги можаро авж олишда давом этаётганини ҳам қайд этди. Бангладеш билан халқаро бирдамлик ва қочқинларни ҳимоя қилиш ҳар қачонгидан ҳам зарур эканлиги таъкидланган.

Баёнотда Бангладешда 1 миллионга яқин роҳинжа қочқинлари яшаётгани, уларнинг кўпчилиги 7 йил аввал Мяньмадан қочиб келгани таъкидланди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.