Судан армияси Миллий телерадиокомпанияни исёнчилардан озод қилди
Судан Қуролли кучлари бош қўмондони, генерал Абдулфаттоҳ ал-Бурхон армия мамлакатнинг барча ҳудудларида Тезкор ҳаракат кучлари (ТҲК) аъзоларини тақиб қилишда давом этишини билдирди.
Суверенлик
кенгаши баёнотига кўра, Бурҳон сешанба куни армия пойтахт ғарбидаги
Омдурмандаги Судан радио ва телевидение ташкилоти марказини қўлга киритганидан
сўнг Муҳандислар уюшмаси қароргоҳини зиёрат қилди.
Бурҳон ўз нутқида: “Исёнчиларни мамлакат бўйлаб ҳар жойда
таъқиб қилишни давом эттирамиз. Бизнинг ТҲКга хабаримиз шундан иборатки, қуролли кучлар ва мунтазам
ҳарбий қисмлар сизни тўлиқ ғалабага қадар ҳамма жойда таъқиб қилади", - деди.
Сешанба куни Судан ҳукумат армияси ТҲК
назорати остидаги Миллий радио ва телевидение биноси озод қилинганини эълон
қилди.
Маълумот
учун, 2023 йил апрель ойи ўрталарида Судан Суверенлик кенгаши раиси
генерал Абдулфаттоҳ
ал-Бурхон қўмондонлигидаги ҳукумат армияси ва Тезкор ҳаракат кучлари (РРФ)
ўртасида шиддатли тўқнашувлар
бошланган эди.
Зиддият 11 ойдан буён давом этиб келмоқда.
БМТ
маълумотларига кўра, Судандаги тўқнашувлар қурбонлари сони 13 мингдан ошган, 7
млн киши мамлакат ичида уй-жойини ташлаб кетган, яна 1,7 миллион киши қўшни
давлатларга қочган.