-
АҚШнинг Оклахома штатида афғонистонлик 27 ёшли Носир Аҳмад Тавҳедий 7 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови куни қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирганликда гумонланиб қўлга олинди. Терговга кўра, у ИШИД томонидан “илҳомлантирилган”.
-
Қозоғистон ҳукумати АЭС қурилиши учун бештагача давлат компанияларини ўз ичига олган консорциум тузилишини маълум қилди. АЭС лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган сиёсий хавфлар ҳам кўриб чиқилади.
-
Бир йилдирки, дунё ҳамжамиятининг инсофлилари, виждонлилари боши эгик, исноддан бўйни букик. Энг адолатли, энг халқпарвар тузум дея сиғингани демократиянинг асл қиёфаси бу қадар қабиҳмиди ё қабиҳ қўллардан шундай тус олдими, билолмай ҳалак...
-
Кремлда Россия президенти Владимир Путин раислигида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган. Бу борада Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамкорлик дастурига алоҳида эътибор қаратилиши маълум қилинди.
-
Спиртли ичимликлар тақиқланган Эроннинг Мозандарон вилоятида 284 киши метил спиртидан заҳарланди, уларнинг 21 нафари, жумладан, 3 нафар аёл ҳаётдан кўз юмди. 100 га яқин кишида кўрлик, буйрак етишмовчилиги каби салбий оқибатлар қайд этилди.
-
Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Лочин шаҳри 2025 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг “маданий пойтахти” деб эълон қилинди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 368 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Буюк Британияда бўлиб ўтган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида ўз гуруҳида биринчи, умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади. Ўзбек ҳарбийлари 70 километрдан ортиқ масофани табиий ва тактик тўсиқларни енгиб, кимёвий ва биологик таҳдид шароитида муваффақиятли босиб ўтишди.
-
Ўзбекистонда диний таассублик туфайли бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ёки хавфли нарсалар ёрдамида қасддан баданга енгил шикаст етказиш жазоси кучайтирилди. Бошқа ҳолатларда эса, қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, бундай қилмишлар жиноий жазо таркибидан чиқарилиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилмоқда.
-
Тунисда бўлиб ўтган президентлик сайловларида мамлакатнинг амалдаги президенти Қайс Саид 90,69 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Сайловларда қатнашиш даражаси 28,8 фоизни ташкил этди.