08.10.2024 10:09

Тунис президенти Қайс Саид 90,69 фоиз овоз билан қайта сайланди

Тунис Олий сайлов кенгаши 6 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Олий сайлов кенгаши раиси Фарук Буаскер матбуот анжуманида Саиднинг 90,69 фоиз овоз олганини маълум қилди.

Бошқа номзодлар орасида Халқ Ҳаракати етакчиси Зуҳайр ал-Мағзавий 1,97 фоиз, 2020 йилда “Яшасин Тунис” партиясидан депутат сифатида сиёсий ҳаётини бошлаган тадбиркор Аяши Замал эса 7,35 фоиз овоз олгани билдирилди.

Конституция бўйича профессор бўлган Қайс Саид илк бор 2019 йилдаги сайловларда президент этиб сайланган эди.

Номзодлардан бири Замал "ёлғон баёнот бериш" айби билан давом этаётган суд жараёни туфайли қамоқдан туриб сайловда қатнашди.

Мухолифат бойкот қилган сайловларда қатнашиш даражаси 28,8 фоизни ташкил этди.

Кеча бўлиб ўтган сайловлар ортидан уюштирилган матбуот анжуманида Буаскер, хорижда ва юрт ичида жами 9 миллион 753 минг 217 сайловчидан 2 миллион 808 минг 548 нафари овоз берганини айтди.

Буаскернинг айтишича, президентлик сайловларида иштирок этганлар 28,8 фоизни ташкил этган.

Мамлакатнинг етакчи сиёсий партияларидан бири бўлган Эннаҳда Ҳаракати, айниқса мухолифатдаги Миллий Озодлик Жабҳаси ҳам сайлов жараёни учун "мос демократик муҳит йўқ" деб баҳолади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.