-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 370 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Яқин Шарқ минтақасининг исталган нуқтасига жанговар каллакларни етказиб берувчи самарали воситаларига эга Эрон расман ядровий давлатга айланишга тайёрланмоқда. Эрон парламентининг 39 нафар депутати Миллий хавфсизлик олий кенгашига ҳозирда ядро қуролини яратишни тақиқловчи миллий мудофаа доктринасига ўзгартириш киритиш таклифи билан мурожаат қилди.
-
АҚШда сўнгги 100 йилдаги “энг кучли”си бўлиши тахмин қилинган «Милтон» тўфони Флорида штатининг ғарбий соҳилига урилди. Юқори 5-тоифали бўлиши кутилган тўфон АҚШ қирғоқларига 3-даражага тушган ҳолда етиб келди, бироқ қурбонлар бор, зарар миқдори оз эмас.
-
Россия қўшинлари охирги тўрт кун ичида Украинанинг Одесса вилоятидаги портга баллистик ракеталар билан зарбалар бермоқда. Охирги уюштирилган ҳужум натижасида 6 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши яраланди, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Шунингдек, хорижий давлатларга тегишли учта кема зарарланди.
-
Британиянинг The Guardian нашри таҳлилчиси Эндрю Ротнинг мақоласида Теҳроннинг яқинда амалга оширган ракета ҳужуми Исроил мудофаа тизими енгиб бўлмас даражада эмаслиги тилга олинди. “Асосий факт шуки, Эрон истаса, Исроилга жиддий зарба бера олишини исботлаган”, - дейилади мақолади.
-
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди. Учрашувда, жумладан, икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, фойдаланилмаётган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
-
Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди. Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао қилишса-да, бу борада икки давлат расмийлари томонидан ҳозирча баёнот берилгани йўқ.
-
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида икки кунлик Туркий давлатлар сунъий интеллект форуми иш бошлади. Тадбир давомида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари, шунингдек, сунъий интеллект лойиҳалари ва стартапларига сармоя жалб этишни муҳокама қилиш кўзда тутилган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 369 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Туркия ҳукумати жамоавий видеочатлар уюштиришга мўлжалланган Discord платформасини жиноятларга алоқадорлиги сабабли тақиқлашга қарор қилди. Ушбу платформада ёшлар томонидан болалар ва аёлларга нисбатан куч ишлатиш, тазйиқ ўтказиш ва жинсий зўрлашни олқишлаш ва қўллаб-қувватлаш ҳолатлари аниқланган.