АҚШ Федерал қидирув бюроси Афғонистон фуқаросини Америка президенти сайлови куни қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаштирганликда гумон қилиб, ҳибсга олди, дея хабар берди АҚШ Адлия вазирлиги.

27 ёшли Носир Аҳмад Тавҳедий, терговчиларга кўра, ИШИД қўпорувчилик ҳаракати томонидан «илҳомлантирилган».

Associated Press агентлигининг қўшимча қилишича, йигит Оклахома-Сити шаҳрида (Оклахома штати) ҳибсга олинган.

Қайд этилишича, афғонистонлик ушбу режани амалга ошириш учун қурол сотиб олган. Шунингдек, бу ҳаракатни бошқа бир ўсмир билан амалга оширмоқчи бўлган. Унинг эҳтимолий шериги ҳам қўлга олинган. Ҳибсга олинган афғонга қўйилган айбловлар тасдиғини топса, жами 35 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Мавзуга алоқадор