Кремлда Россия президенти Владимир Путин раислигида МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Аввало, МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик Россия Федерацияси ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидламоқчиман”, — деди Россия раҳбари йиғилишни очар экан.

Унинг таъкидлашича, Россия учун Ҳамдўстлик мамлакатлари энг яқин қўшни, дўст ва стратегик шерикдир.

Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков МДҲ давлатлари раҳбарлари Москвадаги саммитда хавфсизлик соҳасида қатор ҳужжатларни қабул қилишини маълум қилган эди.

Хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган, бу борада Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳамкорлик дастурига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Ушаков журналистларга.

Мавзуга алоқадор