Бомбаланаётган Ғазо: 368-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 368 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Жабалия ва Бурайж лагерлари, Дайр ал-Балаҳ,
Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 77 киши ҳалок бўлди. Уруш
бошланганидан буён 41 909 киши шаҳид бўлди.
▪️Жабалия ва Бурейж лагерларида Исроил ҳарбийлари қатлиом
уюштирди. 30 киши ҳалок бўлди. Камал Адван касалхонаси дарвозаларига дронлар ҳужум қилган.
▪️ҲАМАСнинг
ҳарбий қаноти Ғазодан каттароқ
ракеталар билан Тел-Авивни бомбардимон қилди.
▪️Босқинчилар Ливандаги Бекаа водийси, Тир ва жанубдаги Байрут провинциясига
янги йирик ҳужумлар уюштирди.
▪️Ҳусийлар
Исроилнинг Яфа ва Умм
ар-Рашраш шаҳарларига
ҳужум қилди.
▪️Ҳизбуллоҳ Тел-Авивдаги ҳарбий разведка бўлимининг Глилот
базасига ракета зарбаси берди.
▪️Франция: Дипломатия вақти келди ва куч Исроил
хавфсизлигини кафолатламайди.
▪️Эрдоған: Фаластин халқининг геноциди учун Исроил эртами
кеч жавоб беради.
▪️БМТ махсус маърузачиси: Ғазода содир бўлаётган воқеалар
психологик терроризм ва геноцид режасининг бир қисмидир.
▪️АҚШ Давлат департаменти Исроилни Байрут аэропорти ва унинг
атрофига ҳужум қилмасликка чақирди.